26 Апрел 2022 йил 823

Ички Ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Й.Мирзарахимов Халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари 7261 сонли ҳарбий қисмга Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор   Б.Й.Мирзарахимов ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари ҳарбий хизматчилар билан йиғилиш ўтказиб, маънавий-ахлоқий ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнини узлуксиз, тизимли равишда, жанговар тайёргарлик ва кундалик турмуш билан чамбарчас боғлиқ холда олиб борилишини ва барча тоифадаги ҳарбий хизматчиларнинг ҳар бир дақиқаси бекор кетмаслиги учун қўшимча имкониятлар яратиб берилганлиги ҳамда уларнинг ўз устида ишлашини, мунтазам спорт билан шуғулланиши, доимо китоб ўқишини, чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганишини ташкиллаштириш бўйича вазифалар белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг генерал-майор Б.Й.Мирзарахимов ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқди ва “Нукус” халқаро аэропортига бориб қоровул шахсий таркиби билан ҳам учрашиб қоровулхонадаги  яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқди ва тегишли кўрсатмалар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Aхборот хизмати.

Text to speech