Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Нукус давлат педагогика институтида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 21-апрель куни Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ёшлар орасида жиноятчиликнинг ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Орынбаев, ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи И.Абдикаликов, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Давлат хавфсизлиги хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси тегишли идоралар, ички ишлар органларининг соҳавий хизмат раҳбарлари, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди.
Учрашувни, институт ректори Б.Отемуратов бошқариб борди.
Учрашувга ташриф буюрган ҳуқуқни муҳофаза килувчи орган ва идоралар вакиллари сўзга чиқиб, сўнги йилларда давлатимиз томонидан ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсати, даражасига кўтарилиб Учинчи, Ренессанснинг пойдеворини яратувчи келажак эгалари ўқиб билим олиши, касб-ҳунар эгаллаб, халққа хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, ўзларининг олдига қўйган мақсадларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратилганлигини таъкидлаб ўтилди.
Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Орынбаев сўзга чиқиб жорий йилнинг 3 ойи давомида талаба ёшлар ўртасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар ҳақида баёнот ўқиб, келгусида талаба ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган ишлар юзасидан режалар белгилаб олинди ҳамда ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосида, Нукус давлат педагогика институти профилактика инспектори лавозимига тайинланган капитан Машарипов Баҳадир Жумабаевич тадбир иштирокчиларига таништирилди.
Учрашувнинг кейинги қисмида талаба ёшлар ўзлари қизиқтирган саволлари ва таклиф ва тавсиялари тингланиб, ички ишлар вазирлигинг мутасадди ходимлари томонидан батафсил маълумотлар берилди ва келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.