2 Март 2021 йил 728

Волейбол бўйича мусобақанинг ғолиби ички ишлар органлари хотин-қизлар жамоаси

Қорақалпоғистон Республикаси “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг 2021 йил учун мўлжалланган спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш Календарь режасига асосан, жорий йилнинг 1-2 март кунлари 8-март – “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол туридан мусобақа ўтказилди.
Ўтказилган мусобақа якуний босқичида вазирликнинг 1-терма жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. 2-ўринни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ва 3-ўринни вазирликнинг иккинчи жамоаси эгаллади.
Мусобақада номинация бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасидан катта лейтенант Торениязова Гулбану Шарапатдиновна “Энг яхши ўйин услубини кўрсатган” деб топилди.
Мусобақа якунида ғолибларга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирханов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Б.Ахмедов ва Қорақалпоғистон Республикаси «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгаши раисининг ўринбосари подполковник Д.К.Сейтовлар томонидан кубок, диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech