23 Март 2025 йил
1029
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
Жорий йилнинг 23 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биносида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди. Унда фуқаролар вазирга ўзларининг бузилган ҳуқуқлари, ички ишлар органларига боғлиқ, шунингдек, бошқа ҳаётий масалалари билан мурожаат қилди. Қабул давомида фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилиб, айримлари шу ернинг ўзида ижобий ечим топди. Шунингдек, мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтиришлар берилди. Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний ечим топиш учун иш юритувига олиниб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарур кўрсатма ва топшириқлар берилган ҳолда уларнинг ижроси назоратга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги Ахборот хизмати