7 Апрел 2025 йил 921

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигида Чимбой тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда амалга оширилган ишлар тингланди.

Жорий йилнинг 7 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигида Чимбой тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тингланди. Йиғилишда туман прокурори, маҳалла еттилиги, муассаса ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Бугунги кунда маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган жиноятларнинг олдини олиш борасида маҳалла еттилигининг ҳар бир вакилининг амалга оширган ишлари тингланди ҳамда бу борадаги ишларни кучайтириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати

 

Text to speech