29 Май 2023 йил 1703

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан рамий маълумот

Мазкур жиноят иши Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси майор А.Кайпова томонидан фуқаро Ж. Н га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси
2-қисми билан қўзғатилган.

Жиноят ишининг қўзғатилишига, 2023 йил 30 март куни соат 12:30ларда фуқаро Ж. Н Нукус шаҳри М.Жуманазаров кўчаси бўйида жойлашган 12-сонли ўрта мактабнинг 4 қавати коридорида ушбу мактабда директор ўринбосари лавозимида ишловчи И. Г билан ўз-аро жанжаллашаётган пайт, И.Г кўкрагидан итариб юборган, натижада И.Г тан жароҳатини олиб шифохонага кўринган.

Тайинланган суд тиббий экспертизасининг 06.04.2023 йилдаги
609/42-сонли хулосасида И.Г бош мия ёпиқ жароҳати, бош миянинг чайқалиши, юқори лаб бўлимининг юмшоқ тўқимасининг лат ейиши ва шилинмаси, бошнинг энса бўлимининг юмшоқ тўқимасининг лат ейиши тан жароҳатини олганлиги, ушбу тан жароҳатлар соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган “Енгил” даражадаги тан жароҳатини олганлиги кўрсатилган

18.04.2023 йилда жиноят иши бўйича И.Г жабрланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган.

Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимида иш ҳажми кўп бўлганлиги сабабли 06.05.2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатларини олиб бориш учун жиноят иши Нукус тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси капитан А.Баймуратовга топширилган.

07.05.2023 йилда жиноят иши бўйича фуқаро Н.Ж воқеа содир бўлган вақтдаги видео тасвир ашёвий далил тариқасида олиниб, кўздан кечирилган.

15.05.2023 йилда жиноят иши бўйича Н.Ж ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланиб, гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилинган.

Ҳозирги вақтда жиноят иши бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати 

Text to speech