Иқтидорлар аниқланди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 15 июль кунги 148-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Жорий йилнинг 6 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқарма бўлим ва хизмат соҳаларида хизмат қилаётган ходимлари ўртасида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик шиори остида» танлов ўтказилди.
Авваламбор, униб ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, она юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар ва ижод намуналарини яратиш, истеъдодларни кашф этиш ва уларни муносиб рағбатлантириш ушу танловнинг асосий мақсади ҳисобланади. Танлов иштирокчилари томонидан куй-қўшиқлар рақс ва миллий чолғу асбобларида кўй ижро этиб ўз иқтидорларини намойиш этишди.
Ҳар бир иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди.
Танлов якунларига кўра ғолиблар аниқланиб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов ҳамда вазирнинг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақовлар томонидан танлов иштирокчилари диплом пул мукофотлари ва совғалар тантанали равишда топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати