9 Январ 2022 йил 896

Ишчи гуруҳ томонидан Тўрткўл туманида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Жорий йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг ўринбосари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати раҳбари полковник Б.Бердалиев бошчилигида ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ишларини олиб борди шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиқди.
Тўрткўл тумани “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғинида ташкил қилинган “Ҳуқуқ-тартибот маскани”да яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб ўтди. Мазкур масканда полковник Б.Е.Бердалиев Тўрткўл тумани бўйича маҳаллабай жиноятчиликни жиловлаш ҳамда “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғинида ва бозор ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил қилиш бўйича олиб борилаётган ижобий ишлар билан яқиндан танишди.
 Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясида белгиланган умумтаълим муассасаларида “Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари”ни ташкил этиш бўйича Тўрткўл тумани ХТБга қарашли 40-сонли ихтисослаштирилган давлат ўрта мактабида ички ишлар бўлими ташаббуси ва “Ватанпарвар” ташкилоти билан ташкил қилинган ҳаракат хавфсизлиги синфхонаси, ҳамда инспеткор-психолог хонаси ва ички ишлар ходимларининг хизмат жараёни акс эттирилган ватанпарварлик бурчаги билан ва олиб борилаётган иш фаолияти билан яқиндан танишди.
Полковник Б.Е.Бердалиев ҳудудда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, жиноятчиликни жиловлаш бўйича тегишли кўрсатмаларни бериб ўтди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech