17 Октябр 2025 йил
236
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари бошчилигида Шўманай туманида жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан жорий йилнинг 9 ойлик сарҳисоби қилинди
Мазкур ҳисобот йиғилишда
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник
Бахытжан Избасаровнинг бошчилигида ўтказилди. Унда туман Ички ишлар бўлими
раҳбарият ва ходимлари, соҳанинг тегишли мутасаддилари иштирок этди.
Йиғилишда 9 ой давомида туман ҳудудидаги криминоген вазият, жиноятчилик ҳолати ва унинг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар атрофлича таҳлил қилинди. Шу билан бирга, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Тадбир якунида жиноятчиликка қарши курашишда аҳоли билан ҳамкорликни кучайтириш, профилактик ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда жамоат тартибини таъминлашга қаратилган келгуси вазифалар белгилаб олинди.