Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар таркибини жамлаш бўйича ўтказилган тест синовлари бўлиб ўтди.
Академик лицейга педагог ходимларни ишга қабул қилиш бўйича тизимли ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг2019 йил 28 июнь кунидаги ПҚ-4375-сонли «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 ноябрьдаги 60-сон Қарорлари асосида олиб борилди.
Юқоридаги қарор талаблари негизида 2020 йил 20 август куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан жами 11 та фанлар кесимида номзод педагог ходимларнинг билим савиясини аниқлаш мақсадида саралаш тест синовлари ўтказилди.
Саралаш тест синовларида камида 71 бални тўплашга эришган номзодлар танловнинг иккинчи яъни якка суҳбат босқичига юборилади.
Синовларига 200 нафарга яқин номзод педагог ходимлар қатнашди.Тест синовлари натижаларига кўра танловга қатнашган жами 180 нафар номзод педагог ходимларнинг 36 нафари танловнинг иккинчи босқичига йўллама олдилар.
Танловнинг иккинчи яъни якка суҳбат босқичи яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати