Жамоат хавфсизлигига масъул соҳа ходимлари ўртасида мусобақа ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрь кунидаги «Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига асосан шахсий таркиби ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш, спорт турларини оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, патруль-пост, йўл-патруль ва пробация бўлимлари ходимлари ўртасида спортнинг “Шахмат” тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада юқоридаги соҳалардан жами 16 нафар ходим иштирок этишиб, қизиқарли ва баҳсларга бой тарзда ўтказилди. Мусобақа якунига кўра 3-ўринни Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан майор Айбек Бекманов, 2-ўринни Тахтакупир тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари майор Рустем Инятов ва 1-ўринни вазирлик Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасидан сафдор Султан Уразымбетовлар эгаллади.
Мусобақа ғолибларини тақдирлаш тадбирига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов иштирок этиб, ғолиб бўлган ходимларни табриклади ва мусобақанинг кейинги босқичида зафарлар тилади. Ғолибларга вазирлик томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот хизмати