15 Декабр 2020 йил 1208

ЖАЗОНИ ЎТАШ ТАРТИБИГА РИОЯ ҚИЛГАН МАҲКУМЛАР ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

 

Бугунги кунда Ички ишлар органлари пробация гуруҳларида жазо муддатини ўтаётган, жазони ўташ тартибига қатъий риоя қилган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларни Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги тақдимномалар кўриб чиқилиб, маҳкумлар жазодан муддатидан илгари озод қилинмоқда.
Нукус шаҳар ИИО пробация гуруҳи ҳисобида турган 13 нафар маҳкумнинг қаршисига тақдимномалар киритилиб, 2020 йил 14-декабрь куни киритилган тақдимномалар бўйича суд жараёни бўлиб ўтди, суд жараёнида жазо муддатини ўташ мобайнида тузалиш йўлига ўтган, ўзининг ҳулқ-атворини яхши тарафдан кўрсатиб, суд ҳукмида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажариб келган 13 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech