14 Январ 2025 йил
2946
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари иштирокида Вазирликнинг Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази билан ҳамкорликда ўқув семинари ўтказилди
Семинар давомида, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 03.09.2020 йилдаги ПҚ-4818-сон Қарори ва 16.01.2023
йилдаги ПФ-11-сон Фармонига асосан суд тергов фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш,
сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот
алмаштирувни яхшилаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, жиноят иши доирасида
“Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашда “Электрон жиноий-ҳуқуқий
статистика” ягона ахборот тизимининг “Процессуал мажбурлов чоралари”
модули киритилган ўзгаришлар, яратилган янги имкониятлар ҳақида терговчи
ва суриштирувчиларга батафсил маълумот берилди