Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев томонидан Беруний тумани фаоллари иштирокида туманда содир этилган жиноятлар муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 03 октябрь куни, вазири ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан Беруний тумани ИИБ ходимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашдаги амалга ошираётган фаолияти ўрганилди ҳамда туманда содир этилишига йўл қўйилган оғир ва ўта оғир жиноятлар муҳокамаси бўлиб ўтди.
Вазир ўринбосари, Беруний тумани сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги “Турон” Маҳалла фуқаролар йиғинининг маҳалла фаоллари иштирокида, ушбу маҳалларда содир этилган жиноятлар муҳокама қилиниб, мазкур жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилди.
Шунингдек, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан “Турон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат олиб борувчи профилактика инспекторларининг фаолиятини ўрганиш мақсадида уларнинг хизмат хонасига бориб, иш шароитлари ҳамда юритувидаги ҳужжатлар, терговга қадар текширув материаллари ўрганилди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш юзасидан тегишли топшириқлар бериб ўтди.
Бундан ташқари, вазир ўринбосари томонидан Беруний туманида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлари текширилиб, фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан ишларни жадал давом эттиришлик бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати