29 Сентябр 2023 йил 3197

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари тақдирланди

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл патруль хизмати ходимлари иштирокида тадбир ташкиллаштирилди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков очиб берди ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари жаранглади. Ички ишлар вазири бугунги кунда йўлларда инсон ҳаётини сақлаш, йўл инфратузилмаларини яхшилаш бўйича бир қанча ижобий ишлар амалга оширилганини таъкидлаб ўтди.
Ундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги   Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Олим Сайдов сўзга чиқиб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ходимларга ва фахрийларга ўз миннатдорчиликни билдирди ҳамда бир қатор ходимлар ва фахрийларга миннатдорчилик, пул мукофоти ҳамда қиммат баҳоли совғалар топширилди шунингдек йўл патруль хизмати батальони ходимларига 7 дона хизмат автомашиналари тантанали равишда топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech