КАСБ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ
Юртимизда ҳар қандай касб жамиятимиз ҳаётида ўз ўрнига эгадир. Шу боисдан ҳам унинг аҳамиятини яна да ошириш мақсадида маълум бир кун касб байрами сифатида нишонланиб келинади. Шулар қаторида «25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни» байрами сифатида белгиланган.
Ушбу сана муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан вазир полковник, А.Темирханов бугунги кунда соҳа вакиллари аҳолининг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек, коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ва жамиятининг бошқада ҳаётий муҳим вазифаларини амалга оширишда ўзининг алоҳида ўрнига эга эканлигини таъкидлаб, байрам билан табриклади.
Бундан кейин сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш вазири, С.Турманов, Ўзбекистон Республикаси «Ёшлар ишлари агентлиги» Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, сенатор А.Данияровлар ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлардан бир гуруҳини ўзларининг идоралари томонидан тайёрланган Фахрий ёрлиқ ва ташаккурномаларини топширди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси вакиллари томонидан ҳам ходимлар тақдирланди.
Байрам тадбири доирасида, Нукус шаҳридаги 22 кичик туман ҳудудида ички ишлар вазирлиги ходимлари учун янгидан қуриб битказилган уйни топшириш маросими бўлиб ўтди. Янгидан қуриб битказилган 30 хонадон эгаларидан бири капитан Бахитбай Мамбетниязов бўлди. У ҳозирги пайтда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот-технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими катта мутахассис-муҳандиси лавозимида хизмат олиб бормоқда.
Сўнги пайтлари ички ишлар тизимида ўтказилган ислоҳотлар туфайли анча ижобий ўзгаришлар рўй берди. Соҳани моддий-техник таъминлаш, ходимларга қулай иш шароитини яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш шулар жумласидандир. Айниқса, ходимларга мана шундай имтиёзли кредит асосида уйлар берилиши ходимларнинг оилавий муаммолардан бирининг ечими бўлмоқда. Бу эса, уларнинг бошқа нарсаларга чалғимасдан, хизматни самарали олиб боришини таъминлайди. Мана бугун мен ҳам шулар қаторида икки хонали уйга эга бўлдим. Бундан барча оила аъзоларимнинг хурсандчилиги чексиз-дейди Б.Мамбетниязов.
Азамат ПИРНИЯЗОВ
“Postda” мухбири