Кегейли туманидаги сайёр қабулда 8 мурожаатлар ўрганиб чиқилди.
Жорий йилнинг 28 октябрь куни, Кегейли тумани 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси халқ қабулхонаси бошлиғи С.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари Ж.Казбеков, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси Д.Елмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Рахматуллаев ҳамда тегишли ташкилотлар масъул раҳбарлари ва туман барча сектор раҳбарлари иштирокида Кегейли тумани аҳолиси ўртасида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида, вазир ўринбосари М.Рахматуллаев томонидан 8 нафар фуқароларнинг турли ижтимоий масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, фуқароларнинг “ишга жойлаштириш, маҳалласини газ билан таъминлаш ҳамда томорқа ерларига сув етказиб бериш” каби масалалари кўриб чиқилди.
Вазир ўринбосари М.Рахматуллаев томонидан фуқароларнинг 4 та масалалари бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда қолган ҳолатлар юзасидан аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати