23 Сентябр 2025 йил 405

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизмати, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тахтакўпир туманида ўрганиш ишларини олиб борди

Туманда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 100 фоизга ўсганлигини ҳисобга олиб, туман ҳокимлиги билан биргаликда туман ҳудудидаги барча мактаб директорлари билан учрашув ўтказилиб жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди. Шунингдек, ўқувчиларнинг дарсга иштироки ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди

Text to speech