11 Август 2021 йил 804

Содир этилган жиноят кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Кегайли тумани «Нурли бустон» махалласида жорий йилнинг 9 август куни  содир бўлган мудҳиш жиноят жамоат фаоллари билан мухокама қилинди. Унга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Б.Ражапов, Кегайли тумани ҳокими Д.Утемуратов, ва туманнинг 4 сектор раҳбарлари  ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Мухокама йиғилишида жиноятнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича
кенг жамоатчилик билан муҳокама қилинди. Хусусан,  ҳар бир содир этилган жиноят жазосиз қолмаслиги, унинг жамият учун салбий оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтилди.
Муҳокама давомида полковник Б.Ражапов аҳолини ҳушёрликка чақириб, атрофдагиларга нисбатан бефарқ бўлмасликни,
айниқса спиртли ичимликларга ичишга рўжў кўйган фақароларни аниқлаб улар билан профилактик тадбирларни амалга ошириш лозимлигини ҳудудда
содир этилган ҳар қандай жиноят фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланишини лозимлиги ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек,  келгусида ҳудудда жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

                  

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech