8 Июл 2024 йил 4384

КИБЕРЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИМИЗ!


 

 

Қорақалпоғистон Республикасида 1 июлдан 31 июлгача Кибермаданиятни юксалтириштарғибот ойлиги ўтказилмоқда.

Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдагиЎзбекистон – 2030” стратегиясиниЁшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармони 4-иловаси
30-
банди ижроси юзасидан ташкил этилаётган ойликни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари белгилаб олинган. Жумладан, ойлик доирасида кибержиноятларга қарши курашишни тарғиб қилувчи, кибержиноятлардан огоҳликка чорловчиЭнг фаол маҳалла”, “Энг яхши миллий контентсингари ўн уч турдаги тарғибот танлови, “STOP! Cybercrime” номли огоҳликка чақирувчи оммабоп челленжлар ва кибербуллингдан ҳимояланиш, киберомантиканинг салбий оқибатлари, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш каби ўнта тарғибот тадбири ўтказиш режалаштирилган. Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадиБу ҳақда Нукус шаҳрида жойлашган И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат Музейида “Кибержиноятларга қаршимиз” мавзуига бағишланган тарғибот тадбирида маълум қилинди. Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Ишлар ишлар вазирлиги, Марказий бан,к вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда масъул идоралар ва жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этдиМамлакатимизда содир этилаётган кибержиноятлар кўп ҳолларда банк пластик карталари билан боғлиқ бўлиб, бу орқали фуқароларга моддий зарар етказилмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда энг самарали йўллардан бирифуқаролардакибергигиенани шакллантириш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилганҲозирги кунда кибержиноятларнинг 40 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, уларнинг тури кундан-кунга ортиб бормоқда. Телеграм тармоғи орқали “Click хавфсизлик хизматиданмиз”, “Сизга ютуқ чиқди”, “Катта миқдорда пул ютиб олдингиз”, “Акция иштирокчисига айландингиз”, “Трейдинг орқали пулларингизни кўпайтириб берамиз”, “Чет элга ишга юборамизва бошқа ёлғон, сохта хабарлар билан содда фуқароларни чув туширмоқдаМазкур тадбирда, “Кибермаданиятни юксалтириш” ойлигини жойларда кенг аҳоли қатламини жалб этган ҳолда уюшқоқлик билан самарали ўтказиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

 

Text to speech