4 Март 2024 йил 2907

Кинология бўлинмаси ходимларининг мобил-сайёр ўқув курслари якунланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 10 январь кунидаги 5-сон фармойиши талабларига асосан, Вазирлик Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази тажрибали инструктор ходимлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлинмаси ҳамда биринчи, иккинчи, учинчи минтақавий ҳудуд, минтақавий мувофиқлаштириш марказлари кинология гуруҳлари кинолог ходимлари ҳамда уларга бириктирилган хизмат итлари билан ўтказилган 14 кунлик мобил-сайёр ўқув курслари якунланди. Ўқув курси якуни бўйича ўтказилган йиғилишда, кинолог ходимларга қўшимча кўрсатмалар ва топшириқлар берилиб, ўқув курсини якунлагани бўйича сертификатлар топширилди.Ўз навбатида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ЖТСБ бошлиғи ўринбосари подполковник Г.Аметов томонидан, ўқув курси ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг "Ташаккурнома"ларини топширди.

Text to speech