Китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 19 ноябрь кунги «Эл юрт осойишталиги генераллари», «Ички ишлар органларининг мард ўғлонлари» ва «Ўзбекистон халқи хизматида» номли китоблари тақдимотини ўтказиш ҳамда ИИВнинг 2021 йил 21 октябрь кунги 400-сонли бўйрўғи талаблари ижросини шахсий таркибга етказиш тўғрисидаги 245-сонли Фармойишига асос, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мажлислари залида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Б.Ахмедов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган касаба уюшмаси раисининг ўринбосари истеъфодаги полковник А.Х.Саттаров, вазирлик ММИваКБТД катта инспектори подполковник қ.С.Шокиров, ИИВ Академияси доценти подполковник қ.Б.Қодиров соҳа фахрийлар вазирлик ходимлари ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Эл юрт осойишталиги генераллари», «Ички ишлар органларининг мард ўғлонлари» ва «Ўзбекистон халқи хизматида» номли китоблари чоп этилганлиги ушбу китобларда мустақиллигимизнинг мобайнида мамлакатимиз ички ишлар органларида амалга оширилган ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар элу-юрт осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги машаққатли ва шарафли хизматлари фидойиликлари, тизимда кўп йиллар самарали хизмат қилиб бугунги кунда ёшларимизни ватанга муҳаббат ва бурчига садоқат руҳида тарбиялаб келаётган фахрийларимизнинг хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ходимларимизнинг жасорат ва матонатлари акс эттирилганлигини айтиб ўтилди.
Шунингдек, кейинги йилларда барча соҳалар каби ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 21 октябрь кунги 400-сонли бўйрўғи билан ходимлари таништириб ўтилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати