Китоблар ярмаркаси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 14 декабрдаги «2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қўватлаш тўғрисида»ги 781-сон қарорида 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси «Китобхонлик ҳафталиги» ни ўтказиш белгиланган. Китоб – руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади, ҳамроҳлик қилади, эзгуликка етаклайди.
Ходимларнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида китоблар ярмаркаси ўтказилди.
Китоблар ярмаркасида ходимлар ўзлари ва фарзандлари учун ўзбек, қорақалпоқ ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган китобларни олиш имконияти яратилиб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати