17 Апрел 2023 йил 212

«Коррупсияга қарши курашиш ҳафталиги» доирасида

 “Коррупсияга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида бугун, 17-апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бошқармаси Тест маркази бош инспектори подполковник Умид Юлдашов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ММИ ва КБТХ ходимлари томонидан Тахёташ тумани ИИБ шахсий таркиби билан ҳуқуқбузарлик ва хизмат интизоми бузилиши ҳамда коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги муҳокама йигилиши утказилди.
Бунда, ходимларга хизмат мобайнида порахорлик ва тамагирлик ҳамда коррупсион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала булиш борасида огоҳлантиришлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech