14 Июл 2023 йил 536

Кредит чиқартиб беришни вада қилган Фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

2022 йилнинг декабрь ойидан 2023 йилнинг март ойигача, Нукус шаҳрида яшовчи 1989 йил туғилган Х. П исмли шахс Элликқалъа туманида яшовчи 1976 йил туғилган Ю. Н га 1,5 миллиард сўм кредит чиқариб бераман деб жами 150 миллион сўм пулларини алдаб олган. Юз берган ҳолат юзасидан  Тўрткўл тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси  4-бўлими «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech