7 Декабр 2020 йил 947

Вазирликда бош қомусимиз қабул қилинган кунга бағишланиб байрам тадбири бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 7 декабрь куни, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида тадбир бўлиб ўтди. Дастлаб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Давлат мадҳиялари янгради.
Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг сана муносабати билан йўллаган байрам табриги шахсий таркибга етказилди.
Шунингдек тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, Асосий қонунимиз ўзининг тамойиллари ва қоидалари билан мамлакатимиз тақдири, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда муҳим ҳужжат эканлигини таъкидлаб, ходимларни байрам билан табриклади.
Сўнг,  сана муносабати билан мукофотланган ходимларга махсус унвонлар, фахрий ёрлиқлар ва ўтказилган спорт мусобақалари ғолибларига совғалар топширилди.
Тадбир доирасида китоблар ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, ходимларга ўзбек, қорақалпоқ ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган  китобларни олиш имконияти яратилиб берилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech