Курсантлар ташаккурномалар билан тақдирланишди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 сентябридаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги 312-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курсида таҳсил олаётган 35 нафар курсантлар, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларида жорий йилнинг 18-январь санасидан 24 апрель оралиғида амалиётни ўтаб олган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлашди. Курсантларга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг шаҳар ва туман ИИБларининг тажрибали ходимларига шогирт сифатида бириктирилди.
Жорий йилнинг 21 апрель Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида амалиётни тугатаётган курсантларни тақдирлаш тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ўнинг ўринбосари полковник И.Ахмедов, ИИВ Академияси масъул ходими майор С.Қалаулов, ва курсантлар иштирок этишди.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар натижасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва ёшларга яратилаётган шароитлар ҳақида айтиб ўтди.
Тадбир давомида, амалиёт давомида ўзларини яхши томонлама кўрсатиб бошқаларга намуна бўлган бир гуруҳ курсантларга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ташаккурномалари топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати