22 Октябр 2025 йил 261

Ички ишлар вазирлиги Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тадбирни лицей директори в.в.б. подполковник У.Э. Кадиров очиб бериб, тилга эътибор бериш ҳар биримизнинг бурчимиз эканини таъкидлади. Шундан сўнг сўзга Қорақалпоқ давлат университети филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент М.Алламбергенова чиқиб, ўзбек тилининг тарихий аҳамияти ҳақида сўз юритди. Байрам тадбирига Университет талабалари ҳамда Хўжайли туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабидан меҳмонлар ташриф буюрдилар. Шунингдек, мазкур байрамга бағишланиб ўтказилган диктант ҳамда иншолар танловида ғолиб бўлганлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир ўқувчилар томонидан ижро этилган она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар билан давом эттирилди.

 

Text to speech