Академик лицейда байрам тадбири
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейида. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари И.Ахмедов вазирнинг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақовлар иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган тадбирда устувор ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ўқувчи ёшларга батафсил тушунтирилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи директори, подполковник У.Қадиров келган меҳмонлар ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида фахрли ўринни эгаллаган ва фаол ўқувчи ёшларга «Фахрий ёрлиқлар топширилди.
Тадбир, лицей ўқувчиларининг тайёрлаган байрам концерти билан давом этди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати