Элликқалъа туманида “Дилларда Ватан мадҳи” шиори остида қўшиқ ва шеърият кўрик танлови ўтказилди
Элликқалъа тумани Ички ишлар бўлими
ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси билан
ҳамкорликда “Дилларда Ватан мадҳи” шиори остида қўшиқ ва шеърият кўрик танлови
ўтказилди. Танлов ёшларни маданият, санъат, ва бошқа ижодий иқтидорларини
намоён этишлари учун муносиб шароит яратиш уларни қўллаб –қувватлаш мақсадида
ўтказилди. Танловда 14-30 ёшдаги иқтидорли ёшлар икки йўналишда иштирок
қилдилар. Тадбирни Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Қ.Узақбаев очиб
берди. Натижаларга кўра қўшиқ йўналишида биринчи ўринни Абдуллаев Шукрулла
ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси, шеърият йўналиши бўйича биринчи
ўринни 61-сонли умум таълим мактаби ўқувчиси Отабек Ражапбоев қўлга
киритди. Ғолиблар туман Ички ишлар бўлими ва Республика
Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан диплом билан
тақдирландилар. Ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани
қўлга киритдилар.