16 Июл 2025 йил 244

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 6 ойлик фаолияти сарҳисоб қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармуҳаммедов иштирокида жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков, ички ишлар вазирининг ўринбосарлари, барча соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бўлинма бошлиқлари ҳамда тегишли мутасадди ходимлар иштирок этдилар. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари томонидан ўтган олти ой давомида Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди. Жиноятчиликнинг айрим турлари ошган ҳудуд мутасадди раҳбарларига бу борада амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар хусусида кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари сўзга чиқиб, коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш борасида қатъий талаб ва топшириқларни етказди. Тадбир якунида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлашда ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларга пул мукофотлари топширилди.Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech