14 Феврал 2025 йил
1072
Маҳаллаларда хавфсиз ҳудудни яратиш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида Нукус тумани ҳокимлигида учрашув ўтказилди.
Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси куни доирасида Нукус тумани ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар
бўлими, суд, туман ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган учрашувда тадбир
иштирокчиларига Президентимиз томонидан шу йил 3 январь куни қабул қилинган ПҚ
1-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ҳудудларнинг тинчлиги энг
аввало оиладан бошланиши, оилалардаги ўзаро ҳамжиҳатликни сақлаш, фарзанд
тарбияси ва бошқа бир қатор масалалар мисоллар билан таъкидланди ҳамда 2024 йил
давомида жиноят содир этилмаган ҳудудларнинг фаолларига туман ИИБ бошлиғи
номидан миннатдорчиликлар топширилди.