30 Апрел 2024 йил 6058

“Маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш бўйича масъул ходимлардан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ушбу комиссия аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 11 апрелда “Маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб,  мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари раҳбарлигида йиғилиш ўтказилиб, идоралар ва ташкилотлар масъулларидан иборат ҳудудий комиссияси тузилди. Ушбу комиссия аъзолари йиғилишида маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида жамоат хавфсизлиги таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, ҳуқуқ-тартибот органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этишда маҳаллий ижро этувчи органлар ролини ошириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида сўз борди.Қайд этилишича, Республика комиссияси томонидан ҳудудлардаги қўриқланиши шарт бўлган объектлар рўйхати тасдиқланган бўлиб, ушбу объектларни қўриқлаш бўлинмалар томонидан амалга оширилади. Шу маънода хўжалик юритувчи субъектлар билан Ички ишлар ёки Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида объектларни қўриқлаш бўйича шартномалар тузиш, ўрнатилган видеокузатув тизимларини ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмалари ситуацион марказларига интеграция қилиш, рўйхатга киритилган объектларнинг “Хавфсизлик паспорти” тайёрланиши масалалари муҳокама қилинди.

 

Text to speech