Нукус шаҳар Ички ишлар бошқармасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи томонида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди
Жорий йилнинг 14-куни Нукус шаҳар
Ички ишлар бошқармасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи
раҳбарлигида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишлар
юзасидан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда профилактика инспекторлари, иштирок этиб Нукус шаҳрида юзберган ҳолатлар таҳлил қилиниб, жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳоли орасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилиш давомида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Ҳар бир ҳудудда фуқаролар билан ҳамкорликни кучайтириш, профилактика ишларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди.