17 Апрел 2025 йил 1080

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири раислигида Тўрткўл туманида кенгайтирилган йиғилишда Президентимизнинг "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарори ҳамда мазкур қарор ижросини самарали ташкил этиш борасидаги 04.04.2025 йилдаги идоралараро Қўшма қарорда белгиланган вазифалар ижроси танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда қарор ижросига масъул вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари, Тўрткўл туманидаги ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла еттилиги иштирок этди. Президент қарори билан тасдиқланган "Йўл хариталари" ижроси, Қўшма қарор билан ҳар бир вазирлик ва идораларда ҳамда уларнинг қуйи тармоқларида ташкил этилган таҳлил гуруҳи, тарғибот ва ўрганишларни амалга оширувчи гуруҳлар фаолияти тўғри йўлга қўйилганлиги юзасидан республика ва туман масъулларининг ҳисоботлари эшитилди. Ҳудуддаги криминоген вазиятни барқарорлаштиришга эриша олмаган, ўз вазифаларини лозим даражада бажармаган ва камчиликларга йўл қўйган масъуллар қатъий огоҳлантирилиб, келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича муддатлари белгиланган аниқ вазифалар белгилаб берилди ва ижроси назоратга олинди.

Text to speech