22 Ноябр 2021 йил 748

Маҳорат дарслари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 16 ноябрь кунги «Ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмаларининг касбий тайёргарлиги ва маънавий маърифий ишлар борасидаги фаолияти самарадорлигини ўрганиш ҳамда услубий-амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги 241-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг 22 ноябрь куни вазирликнинг ишчи гуруҳи томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ички ишлар органларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматлари учун маҳорат дарслари ўтказилди.
Ички ишлар органлари ходимларининг жанговар шайлиги, шахсий таркибнинг махсус тактик ва саф тайёргарлиги, махсус воситалар ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш кўникмалари, шунингдек ходимларнинг маънавий-маърифий билимларини ошириб бориш мақсадида ўтказилган маҳорат дарсларида, саф тайёргарлиги, жисмоний тайёргарлик машғулотлари, ўқ отиш тайёргарлиги, махсус тактик тайёргарлик ҳамда маънавий-маърифий ишлар йўналишларидаги мавзуларда назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, дарслар давомида ходимларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш ва китобхонликка йўналтириш орқали уларнинг хизмат савиясини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech