Мактаб-интернатида "8-март Халқаро хотин-қизлар куни " байрам тадбири бўлиб ўтди
Кўзи ожиз болалар таҳсил олиб келаётган махсус мактаб-интернатларга давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ички ишлар органлари томонидан ғамҳўрлик қилиш белгиланди.
Шу қаторида Нукус шаҳри “Йўлчилар” МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан оталиққа олинди.
Жорий йилнинг 7 март куни мазкур мактаб интернатида 8-март "Халқаро хотин-қизлар байрами" куни байрам тадбири юқори даражада ташкил этилди.
Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан табриклади.
Байрамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан мактаб интернатида хизмат қилаётган хотин қизлар ва ўқувчи қизларга вазирликнинг совғалари топширилди.
Тадбирда вазирликнинг «Орол юлдузлари» ансамблининг концерт дастури намойиш этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати