23 Феврал 2021 йил
1329
Малакали ходимлар томонидан тиббий кўрик ташкиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5590-сон Фармони ҳамда 2020 йил 12 ноябрдаги "Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4891-сон қарорига мувофиқ, Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 19 февраль кунги «Ички ишлар органларининг даволаш-профилактика муассасаларига бириктирилган таркибни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги 59-сонли буйруғига мувофиқ ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлимида малакали мутахассислар кўригига муҳтож бўлган Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилари, пенсионерлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ишчи ва хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шунингдек, мутахассислар томонидан нафақадаги нуронийларининг соғлиқларини жойига чиққан ҳолда тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлимининг малакали ходимлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари Республикамизнинг Қўнғирот ва Беруний туманларида давом эттириш режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати