13 Май 2024 йил 6487

Маънавият ва маърифат дарслиги видео селектор тарзида ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги шахсий таркибига навбатдаги Маънавият ва маърифат дарслигини Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник Ғуламжон Эшимбетов бошчилигида ўтказилди. Маънавият ва маърифат дарслигида вазирликнинг Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-бош мезон мавзусида шахсий таркибга маъруза қилинди ҳамда Ўзбекистоннинг ўтган ҳафта давомида рўй берган янгиликлари тўғрисида маъруза қилинди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича  бошқармаси УМИБ тезкор вакили подполковник Шерали Шокиров томонидан Республика ҳудудида Ички ишлар ходимлари билан боғлиқ салбий ҳолатлар тўғрисида шахсий таркибга маълумотлар берилди. Дарсликнинг иккинчи бўлимида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ТҚХ ЖҚБ ходими майор Р. Абдижамилов фуқаро томонидан пора тариқасида таклиф қилинган пулларни олмасдан ўз вақтида раҳбариятга билдирги билан мурожаат қилиб фуқарога бу жиноятлиги ҳақида тушунтирилишига қарамасдан пора таклиф қилишни давом этган, натижада фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қўлга олинган. Ушбу ходим келишилган пулларни олмасдан ўз вақтида раҳбариятга билдирги билан мурожаат қилиб, ўз касбига чин дилдан ёндашганлиги учун ходим ва ўнинг ота-онасига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ташаккурномаси ва пул мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида спортнинг эркин кураш тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ходимлари фахрли 1-ўринни эгаллаганлиги учун вазирлик раҳбарияти томонидан миннатдорчилик ва пул мукофоти билан тақдирланди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати          

Text to speech