19 Ноябр 2022 йил 699

“Маънавий дунёси бой инсоннинг қулидан ҳеч қачон ёмонлик келмайди”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрь кунидаги «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4006-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февраль кунги “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 84-сонли қарорига асосан, Ёшлар ишлари агентлиги Нукус тумани бўлими билан ҳамкорликда, Нукус тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи назорат остидаги ёшларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, Қонунларга ҳурмат рухида тарбиялаш, қайта жиноят содир этилишига йўл қуймаслик, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, давлатимизнинг бой тарихини ўрганиш, ёшлар орасида миллий ғурур ғояларини кенг тарғиб қилиш, ёшларни Ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида, Нукус шаҳридаги И.в.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат бадиий санъат музейига “Ватанимиз бўйлаб саёҳат” номли тадбири ташкиллаштирилди.
Саёҳат давомида пробация гуруҳи ҳисобида жазоларини ўтаётган ёшлар музей кўргазмалари билан танишиб, ота-боболаримизнинг қай тарзда ўмир кечирганлиги, уларнинг кийган миллий кийимлари, тақинчоқлари, фойдаланган идиш-товоқлари тўғрисидаги бой тарихи билан танишиб ўзларига руҳий маданий озиқ олди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech