7 Апрел 2022 йил 642

Маънавият ойлиги доирасида

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 март кундаги 79 сонли Фармойишига асосан,  2 апрель кунидан 2 май кунига қадар Ички ишлар органлари “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш белгиланган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Ижтимоий ҳимоя бошқармаси бошлиғи подполковник Одилбек Якубов ва Молия ва моддий техника таъминоти департаменти бошлиғининг ўринбосари подполковник Шерзод Курбановлар бошчилигида ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси мажлислар залида ички ишлар органлари ходимлари, Қорақалпоғистон  Республикаси  Ёзувчилар  уюшмаси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаш,   Қорақалпоғистон  Республикаси  Ватанпарвар  ташкилоти, Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Қорақалпоғистон  Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,  Қорақалпоғистон  Республикаси  Маданият  вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ходимлари билан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Б.Ахмедов мажлисни олиб борди ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Ижтимоий ҳимоя бошқармаси бошлиғи подполковник Одилбек Якубов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 март кунидаги “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги 79 сонли Фармойиши мазмун моҳияти билан  таништириб ўтди ҳамда   “Маънавият ойлиги”да амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича режалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech