3 Феврал 2024 йил 2555

Маҳорат дарслари ўтказилди

Ички ишлар органларининг Эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий етган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-122-сон қарори ижроси юзасидан, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика маркази ва Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ортасида ўқувчи ёшларини касбга содиқлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўқув йили давомида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, режага асосан ўқувчилар билан амалий машғулотлар ва маҳорат дарслари ўтказилиб келинмоқда. 
2024-йил 3-февраль куни Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларига “Криминалистик баллистика ва унинг вазифалари, криминалистик баллистиканинг объектлари тўғрисидадаги маълумотлар, ўқотар қуроллар ва оқ дорилар, ҳодиса жойида оқ отиш изларини тўплаш, қурол ва оқ изларини кўздан кечириш, қайд қилиш ва дастлабки тадқиқотлар ўтказиш, портлаш таснифи, портловчи моддалар, портлатиш мосламалари ва объектларини излаш, топиш, қайд етиш ҳамда портлаш техник экспертизасини тайинлаш” мавзуларида амалий машғулотлар ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт криминалистика марказининг катта экспертлари подполковник Давлат Абдамбетов, Бахтияр Мамутов, капитан Аманбай Арапбаев томонидан экспертиза имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Машғулот якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар

 

Text to speech