Тартиб интизомни мустаҳкамлаш мақсадида учрашув бўлиб ўтди .
Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомни ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ППХваЖТСБ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўтказилган учрашувга, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ППХваЖТС бошқармасининг раҳбарияти иштирок этиб, мамлакатимизда сўнги йилларда барча соҳалар каби ички ишлар органларида ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳамда ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳақида тўхталиб, тизимдаги ислоҳотлар нафақат таркибий ва ташкилий жиҳатдан, балки ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидланди.
Бироқ, тизимда яратилаётган кенг имкониятларга қарамасдан, билдирилган ишончни оқлаш ўрнига, айрим ходимлар томонидан тизим шаънига путур етказувчи ҳатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги хусусида тўхталиб, келгусида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатлар, шу билан бирга, ходимлар томонидан тамагирлик ва йўл транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, касб маданиятига қатъий риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Учрашув давомида хизмати давомида яхши натижаларга эришиб ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларга вазирликнинг ташаккурномалари топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати