5 Сентябр 2022 йил 993

Мард ўғлонлар номи барҳаёт

Мард ўғлонлар номи барҳаёт

Республикамиз ҳудудида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишда мардлик кўрсатган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 3-сафарбарлик гуруҳи йўл патруль хизмати инспектори сафдор марҳум Қайырбаев Данияр Асқарбаевичнинг номини абадийлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Ички ишлар бўлими иморати ёнидан марҳумнинг эсдалиги ўрнатилди. Эсдаликни тантанали  очиш маросимига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Генерал-майор Б.Мирзарахимов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Б.Торебеков ҳамда Мўйноқ тумани ҳокими Б.Менлибеков марҳумнинг ота-онаси шунингдек барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қатнашди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Генерал-майор Б.Мирзарахимов очиб бериб, марҳум Д.Қайырбаев халқ учун мардларча ҳолат бўлганлиги, унинг номи халқмиз хотирасида мангу сақланади деб айтиб ўтди. Сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Б.Торебеков йиғилганларга марҳумнинг умр баёнини ўқиб эшиттириб Д.Қайырбаевга Ватан олдидаги меҳнатларини инобатга олиб  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги Фармонига асосан  “ЖАСОРАТ”  медали билан тақдирланганлигини айтиб ўтди ҳамда марҳумнинг ўрнатилган эсдалигини очиб, гул чамбарлар қуйди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech