20 Октябр 2025 йил 62

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ учинчи минтақавий ҳудуд, Тахиатош тумани ИИБда 21 – октябрь Ўзбекистонда Давлат тили байрами кунига бағишланган “Ўзбек тили – онажоним тили бу!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Тахиатош тумани Ахборот кутубхона маркази раҳбари ва Ахборот кутубхона маркази мутахассиси ташриф буюришди

Тадбир иштирокчиларига Она тилимиз, у бизнинг борлиқ ва бойлигимиз, кўнгил мулки, давлатимизнинг улуғ тимсоли эканлиги, ўз даврида том маънода оламшумул воқеа бўлганлиги, буюк алломалар, хусусан, Беруний, Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари буюк сиймоларни етиштирган халқ тилининг нуфузи, аҳамияти ва қадри нафақат Ватанимизда, балки халқаро миқёсда кун саин ошиб бораётганлиги ходимларга яъна бир бор тушунтирилди.

 

Text to speech