ИИВ Малака ошириш институтида тингловчилар масофадан ўқитилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 6 мартдаги 2/1006-сонли ва Вазирлик Кадрлар Бош бошқармасининг 2020 йил 27 майдаги 2/1886-сонли кўрсатмасига мувофиқ, ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ташкилий бошқарма ходимларига масофадан ўқитилмоқда.
Масофадан ўқитиш онлайн (видео маърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклда амалга оширилмоқда.
Тингловчилар ўзига берилган логин ва пароль ёрдамида Институтнинг расмий веб-сайти орқали тизимда шахсий хонасида ҳамда тизимдаги электрон ресурслардан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.
Ўқув жараёни 4 та модуль асосида бир ой муддатга мўлжалланган бўлиб, тингловчилар реал вақт режимида масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштирмоқдалар.
Ўқув жараёни “модуль тизими” асосида ташкил этилиб, уни ягона мақсадга йўналтирган ҳолда лойиҳалаштириш ҳамда кафолатланган натижаларга эришишга қаратилган. Бу, ўз навбатида, соҳавий хизмат ходимларининг мустақил фикрлаш, ҳолатни баҳолаш, хулоса ва башорат қилиш қобилиятларини ривожлантиради, – дейди, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи директорининг ўринбосари, подполковник Сапарбай Алламбергенов.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.