1 Июл 2024 йил
5049
#Матбуот анжумани
Қорақалпоғистон Республикасида “кибер-маданиятни
юксалтириш ойлиги - “Cyber-month” доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот
тадбирларига старт берилди
Шу муносабат билан бугун Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар кенгаши мажлислар залида Оммавий Ахборот воситалари
вакиллари, журналист ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар кенгашининг биринчи ўринбосари Нуруллан Ерлепесов анжуман
мавзуси, унинг аҳамияти, ойликни ўтказишдан кўзланган мақсад ва моҳият ҳақида
батафсил тўхталди. Шундан сўнг Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков сўзга чиқиб
республика ҳудудида бу каби жиноятларни олдини олишда тарғибот ташвиқот
ишларини кучайтириш лозим эканлигига тўхтаб ўтди. Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик
маркази масъул ходимлари кун тартибидаги масала юзасидан Ахборот
бердилар. Матбуот анжуманида ҳозирги
ривожланиб бораётган Ахборот технологиялари асрида, ҳаётимизнинг барча
жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган турли хил техникалар оммалашаётган,
афсуски, бундан ғараз мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бораётгани, натижада,
содир этилаётган жами жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари
билан боғлиқ жиноятлар нисбати кескин ошиб бораётганини таъкидлаб ўтилди. Қорақалпоғистон Республикаси
ҳудудида 1-31 июль кунлари ўтказиш режалаштирилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари
йиғилганларга атрофлича тушунтириб ўтилди. Матбуот анжуманида давомида
журналист, блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ўзларининг қизиқтирган
саволларига жавоблар олдилар.Эслатиб ўтамиз, тарғибот тадбирлари
ҳақида батафсил “@Cyber_102” телеграм канали орқали маълумот олишингиз мумкин
бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот
хизмати.