МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 2 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов, вазирликнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шунингдек қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.
Дастлаб вазир, республикада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳолати, тинчлик–осойишталик ва жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди. Шунингдек, матбуот анжумани иштирокчилари ИИВ биносида жойлашган «102» автоматлаштирилган тизими фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Бундан сўнг Оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, уларга соҳа ходимлари томонидан тегишли жавоблар берилди.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
«Postda» мухбири.