Матбуот анжуманида "Cyber Month" тадбирлари ҳақида маълумотлар берилди
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика
институтида Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилган "Kibermadaniyatni oshirish va kibergigiyenani shakllantirish oyligi
(Cyber Month)
" тадбирлари ҳақида кенг жамоатчилик вакилларига маълумот бериш мақсадида матбуот
анжумани ташкил этилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот хизмати раҳбарлари, журналистлар ва блогерлар иштирок этди. Матбуот анжуманида сўзга чиққанлар сўнгги вақтларда халқимиз орасида банк карталари билан боғлиқ ўғирлик ва фирибгарлик ҳолатлари кун саин ортиб бораётганини маълум қилди. Хусусан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 2618 нафар фуқаро кибержиноятлардан жабрланиб, 27 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар талон-торож қилингани юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган.
Мурожаатларнинг:
36 фоизи ижтимоий тармоқлардаги вирусли.апк файллар ва бошқа иловаларни юклаб олиш оқибатида;
15 фоизи товар ва хизматлар учун олдиндан пул ўтказиб
бериши оқибатида;
15 фоизи пулларини кўпайтириш мақсадида
сохта трейдерлар ва инвесторларга ишониши оқибатида жабрланган одамлардан келиб
тушган. Бу турдаги жиноятларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг замонавий киберхатарлардан хабардорлиги ва рақамли саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилаётган "Кибер ой" тадбирларининг аҳамияти таъкидланди. Шунингдек, ойлик доирасида амалга ошириладиган тарғибот тадбирлари, семинар-тренинглар, учрашувлар, акциялар ва турли танловлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга
мутахассислардан жавоб олди.