7 Июл 2025 йил 831

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида навбатдаги маърифат дарслиги бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7-июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида навбатдаги маърифат дарслиги бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник Г.Эшимбетов иштирок этди. маърифат дарслигида “DAVLAT GERBI – MUSTAQILLIK TIMSOLI” мавзусида йиғилган шахсий таркибга маъруза қилинди. Ундан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳамда Жаҳонда бўлаётган янгиликлар ва ислоҳотлар билан шахсий таркибни яқиндан таништирилди. маърифат дарслигининг иккинчи бўлимида хизматда ўзини яхши томондан кўрсатган бир қатор ходимларга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруқларга асосан эсдалик совғалари ҳамда навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди. Дарслик сўнгида йиғилган шахсий таркибга вазирликнинг "Арал жулдызлар" ансамбли қизиқчилари томонидан ҳазилга бай кулгили ҳазиллари шахсий таркибга намойиш этилди     

Text to speech